14 сафар 1447
У Зотнинг қушларга бўлган меҳрибонликлари

Ривоят қилинадики, Абдуллоҳ ибн Масъуд сафарда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эди. Расулуллоҳ ҳожатлари учун кетган чоғларида саҳобалар ҳуммара номли бир қушни (Ҳуммара - чумчуқларга ўхшайдиган қизил рангли қуш) кўриб қоладилар. Қушнинг икки полапони бор бўлиб, хуммара кетган чоғида саҳобалар унинг полапонини оладилар. Хуммара келиб чириллай бошлайди (яъни худди йиғлаш каби овоз таратади). Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қоладилар ва: «Ким буни боласи сабабидан азобга солди?» деб сўрайдилар. Саҳобалар полапонни она қушга қайтарадилар.

Яна бир марта саҳобалар чумоли уясига ўт ёқиб юборганларини кўрадилар ва:«Ким буни ёқди?»деб сўрайдилар. Саҳобалар: «Бизлар», деб жавоб қиладилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ўт билан азоб беришга, ўтнинг Роббисигина ҳақлидир», дейдилар (Бу ҳадисни Абу Довуд ҳасан деб ривоят қилганлар).

Эй солиҳ фарзандларим, қай бирингиз менга ўзи тамонидан қушлар ёки ҳайвонлар билан меҳрибон муносабатда бўлган воқеани айтиб беради?

10:36 / 03.05.2012
Аввалги мақола
У Зот каби раҳмли бўл
Кейинги мақола
Мақолалар
Малаул аъло ва васийла салавоти
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (иккинчи мақола)
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Мактуб: Расулуллоҳга дил изҳорим (биринчи мақола)
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман». Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024 Батафсил...
Мақолалар
Бағишлов
Ё Расулуллоҳ! Ҳозир сизнинг Ҳиро ғоридан тушиб келиб, ваҳий залворидан титраб турганингизни хаёлимга келтирдим. Қани энди, мен сизни шу ҳолатда бағримла иситсам эди! Ҳозир сизни Абу Толиб ноҳи...
23:57 / 02.10.2024 Батафсил...