9 Рамазон
1447
БИЗ-ЧИ? БИЗ ҚАНДАЙ УММАТМИЗ?
Ҳаммамизга маълумки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умрларини умматнинг нажоти ва саодати йўлида сарфладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари учун берилган катта имкониятларни ҳам умматларига сақлаб қўйдилар. Бу ҳақда у Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эдилар: «Барча пайғамбарларнинг мустажоб бўладиган дуоси бор эди. Улар шу дунёда бу имкониятдан фойдаланишди. Мен эса бу имкониятни умматим учун қиёматга олиб қўйганман». Дунёдан кўз юмаётганда ҳам умматлари ҳақида қайғуриб, уларга нажотга эриштирадиган амалларни баён қилдилар ва бу ишларни тарк қилмасликларини сўрадилар.
Энди қандай қилиб шундай Зотни яхши кўрмаслик мумкин?!
Қуйида саҳобаларнинг Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни қай даражада яхши кўрганларини ёритиб берувчи баъзи лавҳаларни сизларга ҳавола қиламиз:
Бир куни Пайғамбаримизнинг ( cоллаллоҳу алайҳи васаллам) озод қилган қуллари Савбон розияллоҳу анҳу юзлари қизариб, титраб кириб келдилар. Унинг бу ҳолатини кўрган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Савбон, сенга нима бўлди, бетобмисан?» деб сўрадилар. Шунда Савбон розияллоҳу анҳу жавоб бердилар : «Бетоб эмасман, аммо озгина вақт Сизни кўрмай қолсам, даҳшатга тушаман. Ҳозиргина охиратни эсладим. Шубҳасиз, Сиз Жаннатда пайғамбарлар билан бирга бўласиз. Мен эса гарчи Аллоҳ раҳматига ноил бўлиб Жаннатга кирсам ҳам, Сиз билан бўлолмайман. Ахир Сизнинг мақомингиз юксак. Агар Жаннатга киролмасам, Сизни ҳеч қачон кўра олмайман. Шуни ўйлаб, титраб кетаяпман», дедилар.
Пайғамбар алайҳиссалом боқий дунёга риҳлат этган кунларнинг бирида бир аёл келиб, Оиша онамиздан Пайғамбаримизнинг ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) қабрларини кўрсатишларини илтимос қилибди. Оиша онамиз муборак қабрни кўрсатганларида, у аёл қабр ёнига борибди-да, изтиробнинг зўридан жон таслим қилибди.
Машҳур Билол Ҳабаший розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафотларидан кейин азон айтолмай қолибдилар. Ҳар сафар «Ашҳаду анна Муҳаммадур Расулуллоҳ» дейишлари билан ҳушдан кетаверар эканлар.
Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббат мана шундай самимий ва рост бўлади!
Биз-чи, биз қандай умматмиз?!
Наманган вилоят, Косонсой туман, «Хазрати Умари Одил»
жомеъ масжиди имом ноиби Авазбек Юсупов.
04:40 / 19.05.2016
3116
Аввалги мақола
БОМДОД НАМОЗИНИ ЖАМОАТ БИЛАН ЎҚИШДАГИ НАБАВИЙ АРМУҒОН
Мақолалар
10119
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
103
Тарихда бугун
Мақолалар
وَقِيلَ لِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم: نَرَى مُؤمِناً يَخْشَعُ وَمُؤْمِناً لَا يَخْشَعُ، مَا السَّبَبُ فِي ذَلِكَ؟ فَقَالَ: «مَنْ وَجَدَ لِإِيمَانِهِ حَلَاوَةً خَشَعَ، وَمَنْ لَمْ يَجِدْهَا لَمْ...
10:54 / 30-январь
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22.10.2025
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28.06.2025
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
ٍКўп кўрилганлар