23 жумадис сони
1447
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Бугун барча қалбда ҳаяжон-титроқ,
Қалб яқин, масофа бўлса-да йироқ,
Умматингиз соғинчи чексиз, мутлоқ,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Оламларнинг суюклиси, ардоғи,
Ўзингиздир ҳаётимиз чироғи,
Бизни қийнар доим соғинч фироғи,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Ҳар ишда амал қилмаймиз суннатга,
Уларни ўргатгансиз биз умматга,
Дуо қилинг қуламайлик зулматга,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Қолганми бировда бироз адолат,
Омонатга қиламиз кўп хиёнат,
Ҳаётимиз бўлиб қолди жаҳолат,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Қуръонимиз турар доим бир жойда,
Ўқирмиз баъзида, балким бир ойда,
Ишимиздан топурмиз қандай фойда,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Ўзимизча яшаймиз деб шохона,
Дунё ташвишида бўлиб овора,
Охират уйини қилдик вайрона,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Мол-дунёга бўлдик, афсус, парвона,
Нафсга қарши курашолмай мардона,
Гуноҳ қилдик уялмайин пинҳона,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Ризқимиз аслида ҳаромми-ҳалол,
Билмоқликка баъзан оламиз малол,
Эй воҳ, бу қандайин кўргулик-аҳвол,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Бир кун келганида соат-қиёмат,
Маҳшарда чекканда афсус-надомат,
Ўшал онда бизни қилинг шафоат!
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
“Умматим” деб доим қилдингиз нидо,
Сизга бўлсин доим жонимиз фидо,
Бизни қўшни қилсин Жаннатда Худо,
Расулуллоҳ, биздан бўлингиз рози.
Андижон “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус
ислом билим юрти талабаси Қобулов Ҳикматуллоҳ Ҳамидуллоҳ ўғли.
03:10 / 13.12.2016
3126
Аввалги мақола
«Қалбимиз, ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!» (2-тадбир)
Мақолалар
3501
Кейинги мақола
Салавотлар
117
Саловотлар
Мақолалар
وَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى
اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا كَانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ كُنْتُ
إِمَامَ النَّبِيِّينَ وَخَطِيبَهُمْ وَصَاحِبَ شَفَاعَتِهِمْ غَيْرَ فَخْرٍ.
رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.&nbs...
17:22 / 22-октабрь
Мақолалар
اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْأَوَّلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الآَخرينَ وَصَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ في النَّبِيِّينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ فِي الْمُرْسَلِينَ وَ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ...
15:21 / 28-июнь
Мақолалар
Саййидим Расулуллоҳ, агар Сиз билан бир замонда яшаганимда, Сизга ваҳий нозил бўла бошлаб, Исломга даъват қилганингизда, мен Сизнинг даъватингизга қулоқ солиш ўрнига Абу Лаҳабга эргашиб кетганимда, С...
17:47 / 31.10.2024
Мақолалар
Сўзим аввалида айтсам: «Мен хатокор лойнинг
шарафли ҳузурга гапиришга журъат қилганим учун ўтиниб кечирим сўрайман, узримни
билдираман ва қўрқувдан ерга кириб кетар даражада хижолатдаман».
Эй Ро...
23:11 / 22.10.2024
ٍКўп кўрилганлар