18 рабиъул аввал 1446
Тарихда бугун

Робиъул-аввал ойининг 18-куни

  • Ҳижрий 227-йил 18-робиъул-аввал куни (милодий 842-йил 5-январ) Аббосийлар давлатининг 8-халифаси Муътасим-Биллаҳ ибн Ҳорун Ар-Рошид вафот этди. Унинг ўрнини ўғли Восиқ-Биллаҳ эгаллади.
  • Ҳижрий 665-йил 18-робиъул-аввал куни (милодий 1267-йил 17-декабр) Салоҳиддин давридан бир аср ўтиб, Миср султони Зоҳир Бепрос даврида “Азҳар” жоме масжидида яна жума намози ўқилди.
  • Ҳижрий 1342-йил 18-робиъул-аввал куни (милодий 1923-йил 30-октябр) Усмонлилар империяси Республика деб эълон қилинди ва Мустафо Камол Отатурк Туркия Республикаси президенти этиб сайланди. Бу – Иломий давлатнинг буткул йўқ бўлишидан дарак эди.


Жумодул-аввал ойининг 14-куни

Ҳижрий 73-йил 14-жумодул-аввал куни (милодий 692-йил 1-октябр) Мадинаи Мунавварада илк туғилган буюк саҳоба Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу вафот этдилар. У зот ўта шижоатли, қалби покиза ва қатъиятли эдилар. Ёш бўла туриб Ислом футуҳотларида иштирок этганлар. Хусусан, Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу халифалик даврларида Шифолий Африкани фатҳ қилишда бевосита иштирок этганлар.

02:54 / 27.06.2020
Тарихда бугун
Муҳаррамнинг 1-6 кунлари
Муҳаррамнинг 1-куни Ҳижрий 1318-йил 1-муҳаррам куни Усмонлилар султони Абдулҳамид II Байтуллоҳни зиёрат қилувчи ҳожиларга хизмат қилиш ва сафар машаққатини енгиллатиш мақсадида темир йўл қуришга ам...
05:41 / 27.06.2020 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг16-куни
Ҳижрий 1089-йил 16-зулҳижжа (милодий 1679-йил 29-январ) Буюк тарихчи олимлардан бири Абдулҳай ибн Муҳаммад Акрий Ҳанбалий вафот этди. Бу зот Ҳанбалий фиқҳи алломларидан бири ҳисобланади. Унинг энг...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 15-куни
Ҳижрий 1332-йил 15-зулҳижжа (милодий 1914-йил 2-ноябр) Туниснинг буюк адабиётшунос олими Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Басис таваллуд топди. У Зайтуна университетини тамомлаб, таълиф ва дарс бериш билан...
11:35 / 28.08.2018 Батафсил...
Тарихда бугун
Зулҳижжа ойининг 14-куни
Ҳижрий 356-йил 14-зулҳижжа (милодий 967-йил 20-ноябр) Ҳижрий тўртинчи асрнинг араб адабиётининг олими Абул Фараж Али ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад Асфаҳоний вафот этди. Унинг «Ал-ағоний» кито...
11:34 / 28.08.2018 Батафсил...