«Мен Набийюрроҳмаман»

6 ой аввал 739 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

2. Жубайр ибн Мутъим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Менинг исмларим бор: Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Моҳийман, Аллоҳ мен ила куфрни маҳв этади. Мен Ҳоширман, Аллоҳ оёқларим олдида одамларни ҳашр этади. Мен Оқибман, мендан кейин бирорта (пайғамбар) келмайди». Батаҳқиқ, Аллоҳ у зотни Рауф ва Роҳийм, деб атаган.

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

3. Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ўзларини бир неча исмлар билан номлар эдилар: «Мен Муҳаммадман, Аҳмадман, Муқаффийман, Ҳоширман, Набийюттавбаман, Набийюрроҳмаман»,   дер эдилар».

Муслим ривоят қилган.




Мавзуга оид мақолалар
Тарихда бугун
Робиъул-аввал ойининг 17-куни
  • Ҳижрий 950-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1543-йил 20-июн) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Барбароса қўмондонлигида Ситсилия ва Италиянинг баъзи қирғоқларини ва Типпер дарёсида жойлашган Остия портини қўлга киритади.
  • Ҳижрий 1110-йил 17-робиъул-аввал куни (милодий 1697-йил 25-май) Усмонлилар ҳарбий денгиз флоти Ўрта ер денгизидаги Медела оролининг жанубида бўлган жангда Винеция ҳарбий денгиз флотини мағлуб этди. Бу жангда 2500га яқин винециялик ҳарбийлар ҳалок бўлди.
 


Китоблар
ИСЛОМ.УЗ ПОРТАЛИНИНГ САЙТЛАРИ