22 рабиъус сони
1447

Пайғамбаримизни тушда кўриш учун нималар қилишимиз керак?
باسم الله، الحمد لله، والصلاة والسلام على رسول الله، و على آله و أصحابه أجمعين، أمّا بعد
Савол: Суюкли Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни тушда кўриш учун нималар қилиш керак?
Жавоб: Мусулмон киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳақиқатан тушида кўриши Аллоҳнинг фазли бўлиб, ҳаммага ҳам насиб этавермайди.
Пайғамбаримизни тушида кўришни хоҳлаган одам, аввало, Аллоҳ таолони рози қилиши ва Пайғамбаримиз унинг учун ростдан ҳам суюкли зот бўлиши керак. Бунинг учун у қуйидаги ишларни бажариши лозим, валлоҳу аълам:
1) тавба қилиши, яъни гуноҳлари учун пушаймон бўлиши, истиғфор айтиши, бошқа гуноҳ қилмасликка ният қилиши ва ниятини амалга ошириши;
2) Аллоҳга бўлган ихлосини зиёда қилиши;
3) Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатини ошириши;
4) Пайғамбаримизга берган аҳду паймонини янгилаши ва садоқатини кучайтириши;
5) Аллоҳ таолога ибодатда, Пайғамбаримизга итоатда бардавом бўлиши;
6) тақволи бўлиши. Тақво – Аллоҳнинг буйруқларини бажариш ва қайтариқларидан қайтиш орқали у Зотнинг ғазаби ва азобидан сақланиши ҳамда Аллоҳ ва расули яхши кўрган нарсаларни яхши кўриши, ёмон кўрган нарсаларни ёмон кўриши;
7) Пайғамбаримизнинг сийратларини тафаккур ила севиб ўқиши;
8) кўп салавот айтиши;
9) Аллоҳга ихлос ила дуо қилиши;
10) таҳоратли ҳолда ухлаши ва ҳоказо.
Хуллас, Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратлари айтганидек: «Аслинг каби кўрин ва кўринганинг каби бўл».
Яна бир ҳикмат: (اطلب الاستقامة تأتيك الكرامة) «Истиқома (тўғрилик, одиллик, ҳалоллик, поклик, ҳаққонийлик, софдиллик)ни истасанг, сенга каромат келади».
Аллоҳ барчамизга тавфиқ берсин, омийн!
«Мавсуъатул буҳуси вал мақолотил илмия», «Фатово ал-Ислом: савол-жавоб», «Фатовош шабакатил исломия» ва бошқа манбалар асосида тайёрланди.
19:44 / 26.06.2020
18598
Аввалги мақола
Ўзбек тилида ёзилган сийрат китоблари
Сийрат
12069
Кейинги мақола
Сийрат уламолари ва улар қолдирган мерос
586
Сийрат
Сийрат
Сийрат илмида энг
аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади:
1. Урва ибн Зубайр
(93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
14:02 / 26-сентабрь
Сийрат
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَنَا سَيِّدُ وَلَدِ آدَمَ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَأَوَّلُ مَنْ يَنْشَقُّ عَنْهُ الْقَبْرُ، وَأَوَّلُ ش...
14:10 / 25-сентабрь
Сийрат
قَالَ اللهُ تَعَالَى: وَإِذْ أَخَذَ اللَّهُ مِيثَاقَ النَّبِيِّينَ لَمَا آتَيْتُكُم مِّن كِتَابٍ وَحِكْمَةٍ ثُمَّ جَاءَكُمْ رَسُولٌ مُّصَدِّقٌ لِّمَا مَعَكُمْ لَتُؤْمِنُنَّ بِهِ وَلَتَنصُرُنَّه...
16:17 / 22-сентабрь
Сийрат
Сийрат илмида энг
аввалгилардан бўлиб номлари чиққан зотлардан тўрт киши алоҳида зикр қилинади:
1. Урва ибн Зубайр
(93-ҳижрий санада вафот этган). Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳунинг ўғиллари....
11:28 / 17-сентабрь
ٍКўп кўрилганлар