30 шаъбон 1447
Рамазон ойининг 15-куни

Ҳижрий 8-йил 15-рамазон Макка фатҳидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни Қурайш, Кинона ва Музор қабилалари муқаддас санайдиган хурмо шоҳларидан қурилган Уззо уйига юбордилар. Холид ибн Валид ўша уйни бузиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтди ва қилган иши ҳақида хабар берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  «У ерда нимани кўрдинг?», дедилар.  Холид: «Ҳеч нимани», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қайта ўша ерга боришни буюрдилар. Қайтиб боргач халиги уйдан сочлари ёйилган қора танли аёл чиқиб келди ва Холид уни қиличи билан ўлдирди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига қайтиб бориб, қилган иши ҳақида гапирди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўша аёл Уззодир», дедилар.

 

06:41 / 27.06.2020
Аввалги мақола
Рамазон ойининг 14-куни
Кейинги мақола
Шаъбон ойининг 25 куни
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 23 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил кўприк жангида мусулмон лашкари саркарда Абу Убайд ибн Масъуд Сақафий бошчилигида, форслар эса Баҳман ибн Жозуя (Зул-Ҳожиб) қўмондонлигида тўқнашди. Жанг ниҳоятда оғир...
16:38 / 12-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 22 куни
ВоқеаларҲижрий 588 йил, милодий 1192 йил Салб юришлари якунида Салоҳиддин Айюбий билан Ричард I (Англия қироли) Рамла сулҳини туздилар. Учинчи салб юриши мақсадларига эриша олмагач, томонлар насроний...
12:19 / 10-февраль Батафсил...