28 шаввол 1447
«Бир соат ундай, бир соат бундай»

Ҳанзала ибн Робийъ Асадий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг котибларидан бўлган эди:

«Абу Бакр мени учратиб қолиб: «Қалайсан, эй Ҳанзала?» деди. «Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим. «Субҳаналлоҳ! Нималар деяпсан?» деди у. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бўлганимизда у зот бизга дўзах ва жаннатни эслатадилар. Ҳатто кўзимиз билан кўргандек бўламиз. У зотнинг ҳузурларидан чиққанимизда эса, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. «Аллоҳга қасамки, биз ҳам шунга дучормиз!» деди Абу Бакр. Мен Абу Бакр билан шошганча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зотнинг олдиларига кириб: «Эй Аллоҳнинг Расули, Ҳанзала мунофиқ бўлди», дедим. «Нима учун?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Сизнинг ҳузурингизда бўлганимизда дўзах ва жаннатни бизга эслатасиз. Ҳатто кўзимиз билан кўргандек бўламиз. Сизнинг ҳузурингиздан чиққанимизда, жуфти ҳалолларга, болаларга ва молу мулкка аралашиб, кўп нарсани унутамиз», дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, агар менинг ҳузуримда бўлган ҳолингизда бардавом бўлсангиз, албатта, мажлисларингизда, йўлларингизда ва тўшакларингизда сизлар билан фаришталар қўл бериб кўришар эди.  Лекин, эй Ҳанзала, бир соат ундай, бир соат бундай, бир соат ундай, бир соат бундай» деб уч марта айтдилар».

Муслим ривоят қилган.

* * *

78. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ака-ука бор эди. Улардан бири Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келарди. Бошқаси ҳунармандлик қиларди. Ҳунарманд Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга инисидан шикоят қилди. Шунда у зот: «Шояд, унинг сабабидан ризқланаётган бўлсанг», дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

* * *

79. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа пайт ҳеч қачон бир ой тўлиқ рўза тутмаганлар. У зот рўза тутар эканлар, киши ҳатто «Энди оғзи очиқ бўлмасалар керак», дер эди. Шунингдек, оғзи очиқ ҳам юрар эдилар, киши ҳатто «Энди рўза тутмасалар керак», дер эди».

Бухорий ва Муслим ривоят қилишган.

02:59 / 27.02.2024
Сийрат
Набавий сийрат илмлари
Набавий сийрат илмлари еттитадир:1. Шамоил2. Далоил3. Фазоил4. Хасоис5. Аҳвол6. Сийрат7. МағозийУларнинг қисқача мазмуни:Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари).Далоил: У зот...
11:36 / 06-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сочлари
عَنْ قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قُلْتُ لِأَنَسِ: كَيْفَ كَانَ شَعَرُ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ؟ قَالَ: كَانَ شَعَرًا رَجِلًا لَيْسَ بِالْجَعْدِ وَلَا السَّبِطِ بَيْنَ أُذُنَيْهِ و...
15:22 / 02-апрел Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ رَبْعَةً مِنَ الْقَوْمِ لَيْسَ بِالطَّوِيلِ وَلَا بِالْقَصِيرِ، أَزْهَرَ اللَّوْنِ لَيْسَ بِأَبْيَضَ أَمْهَقَ و...
12:39 / 04-февраль Батафсил...
Сийрат
Набий алайҳиссаломнинг фузул шартномасида иштирок этишлари
Ўша пайтларда Зубайд қабиласидан бир киши сотиш учун Маккага нарса олиб келди. Унинг нарсасини Қурайшнинг зодагонларидан Осс ибн Воил сотиб олди. Аммо ҳаққини бермади. Зубайдлик киши Қурайшнинг бошлиқ...
13:59 / 21-январь Батафсил...