13 Рамазон 1447
Жумадул-аввал ойининг 11 куни

Ҳижрий 334 йил, милодий 945 йил Бувайҳийлар Бағдод шаҳрига урушсиз кириб келди. Аббосийлар халифалиги устидан назорат ўрнатди. Шу билан бувайҳийлар ҳукмронлик даври бошланди.

 

Ҳижрий 570 йил, милодий 1175 йил Салоҳиддин Айюбий Ҳимс шаҳрини жангсиз ўз давлатига қўшиб олди. Бу унинг Миср, Шом, Ироқни бирлаштириб, салбчиларга қарши уруш лойиҳасининг бир қисми эди.

 

Ҳижрий 1213 йил, милодий 1798 йил француз босқинчиларига қарши Қоҳиранинг биринчи қўзғолони бошланди. Азҳар уламоси шайх Муҳаммад Садос қўзғолонга бошчилик қилди. У Ал Азҳар масжидида қўмита тузиб, қўзғолонни бошқарди ва француз навбатчи отрядларига зарба берди.

 

Ҳижрий 1304 йил, милодий 1886-1887 йил Усмонлилар денгиз флоти «Абдулмажид» номли сув ости кемасини хизматга қабул қилди. Бу Усмонлилар томонидан дастлабки сув ости кемасидан фойдаланиш эди.

 

Ҳижрий 1365 йил, милодий 1946 йил Сурия Франция васийлигидан мустақилликка эришди.

 

Ҳижрий 1385 йил, милодий 1965 йил Ҳиндистон Покистонга бостириб кириб, Лаҳор шаҳрини ўққа тутди.

 

Ҳижрий 150 йил, милодий 767 йил аҳли сунна тўрт мазҳаб имомидан бири, ҳанафий мазҳабининг асосчиси Имом Абу Ҳанифа Нуъмон вафот этдилар.

 

Ҳижрий 573 йил, милодий 1177 йил фақиҳ ва ҳадис ровийси Абул Музаффар ал-Мушаттаб вафот этди. 

15:38 / 01.11.2025
Аввалги мақола
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...