12 шаввол 1447
Ражаб ойининг 1 куни

Ҳижрий 2 йил, милодий 624 йил Абдуллоҳ ибн Жаҳш сарияси (баъзи ривоятларга кўра) юз берди. Унда мусулмонлар томонидан биринчи ўлдирилган киши, илк ғанима ва биринчи икки асир (қўлга олиш) қайд этилди.

Ҳижрий 491 йил, милодий 1098 йил салбчилар Антакияни эгалладилар. Бу биринчи салб юриши чоғида бўлди.

Ҳижрий 1207 йил  милодий 1793 йил Усмонли султони Салим III давлат ичида янгиланиш ҳаракати тизимини (ислоҳ) қабул қилиш тўғрисида султон фармонини чиқарди. Давлатни таназзул ва ожизлик чулғаб, уни Европадан орқада қолдирган эди.

Ҳижрий 1287 йил, милодий 1870 йил Миср миллий кутубхонаси (Дар aл-Kутуб aл-Mис) илк бор жамоатчилик учун очилди. Уни ташкил этиш шарафи зукко вазир Али Муборакка тегишли.

Ҳижрий 1340 йил, милодий 1922 йил Британия Миср устидаги ҳомийликни тугатиш ва Миср мустақиллигини тан олишини эълон қилди. Бироқ алоқалар хавфсизлиги, мудофаа, чет элликларни ҳимоя қилиш ва Судан келажаги масалаларида резервлар сақлаб қолинди ҳамда бу резервларни кейинги музокараларга қолдирди.

Ҳижрий 1341 йил, милодий 1922 йил Ал-Уқсурда Тутанхамон мақбараси археолог Ховард Картер томонидан кашф этилди.

Ҳижрий 1371 йил, милодий 1952 йил Французлар Тунис ҳукумати аъзоларини ҳибсга олиб, уларни Тунис жанубига сургун қилди.

Ҳижрий 1379, милодий 1960 йил Мадинаи Мунавварада «Жамъийят ал-Бирр» (эҳсон жамияти) тузилди.

Ҳижрий 1394 йил, милодий 1974) йил Туркия армияси Кипр оролининг шимолий қисмига кирди. Бу Юнонияга моил ҳарбий тўнтаришдан тўққиз кун ўтиб содир бўлди.

Ҳижрий 1400, милодий 1980 йил Исроил Қуддусни «абадий Исроил пойтахти» деб эълон қилди.

Ҳижрий 1411 йил, милодий 1991 йил БМТнинг Ироқ қўшинларини Кувайтдан олиб чиқиш бўйича муҳлати тугади ва Ироққа қарши Иккинчи Форс кўрфази уруши бошланди.

Ҳижрий 75 йил, милодий 694 йил мусулмон олими, Имомийлар (Исноашарийлар)нинг бешинчи имоми Муҳаммад ибн Али ал-Бақир таваллуд топди. 

Ҳижрий 849 йил, милодий 1445 йил тафсир, ҳадис, фиқҳ, тил ва тарих илмларининг улуғ имомларидан Жалолиддин Суютий (9-10 асрлар) таваллуд топди. 

Ҳижрий 1110 йил, милодий 1699 йил Усмонлиларнинг 25-султони Усмон III туғилди.

Ҳижрий 1291 йил, милодий 1874 йил мисрлик сиёсатчи Мустафо Комил туғилди. 

Ҳижрий 463 йил, милодий 1071 йил андалуслик шоир ва вазир Ибн Зайдун вафот этди.

Ҳижрий 1175 йил, милодий 1761 йил Наждлик ҳанбалий мазҳаби фақиҳи Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Файруз вафот этди.

Ҳижрий 1441 йил, милодий 2020 йил Мисрнинг тўртинчи президенти

Муҳаммад Ҳусни Муборак вафот этди. 


16:18 / 23.12.2025
Аввалги мақола
Салавотлар
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...