26 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 5 куни

Ҳижрий 646, милодий 1248 йил Андалусиядаги йирик шаҳар Ишбилия (Севиля) Кастилия қироли Фернандо III қўлига ўтди.

Ҳижрий 907, милодий 1501-1502 йил Испанияда (Гранатада) мусулмонларни мажбурий христианлаштириш кампаниялари бошланди (Андалусдаги исломий давлат қулаганидан сўнг).

Ҳижрий 1243, милодий 1827-1828 йил Россия империяси билан Қожарлар давлати ўртасида Туркманчой шартномаси тузилди. Рус-Форс уруши тугатилди.

Ҳижрий 1247, милодий 1831-1832 Усмонли султони Маҳмуд II даврида жарроҳлар тайёрлаш учун «Жарроҳхонайи Омира» (Жарроҳлик коллежи) ташкил этилди.

Ҳижрий 1350, милодий 1931-1932 йил Мутаваккилий Яман подшолиги билан Саудия Арабистони ўртасида шартнома имзоланди.

Ҳижрий 1368, милодий 1949 йил италян қўшинлари Ливиядан чиқиб кетди. Барқа (Киренаика) мустақиллиги эълон қилинди.

Ҳижрий 1376, милодий 1956-1957 йил Исроил ички ишлар вазири Қуддусдаги Қадим шаҳар деворлари атрофини оммавий боғ деб эълон қилиш ҳақидаги буйруқни эълон қилди. Бу ҳудудга Раҳма ва Бобил Асбот қабристонлари ҳам киритилди.

Худи шу йили Гана Буюк Британиядан мустақиллигини эълон қилди.

Ҳижрий 1398, милодий 1978-1979 Мавританияда ҳарбий тўнтариш бўлиб, президент Моктар Оулд Дадда тахтдан ағдарилди. Ҳаракатга лейтенант Мустафо Оулд Муҳаммад Солиқ бошчилик қилди.

Ҳижрий 1401, милодий 1981-1982 Исроил ҳаво кучлари Ф-16 учоқлари Ироқнинг Бағдод яқинидаги ядро реакторини бомбардимон қилди. (Ироқ ядро қуроли ясашининг олдини олиш важида).

Ҳижрий 1403, милодий 1983-1984 Ливан ҳукумати ва Исроил ўртасида армиялар Байрутга етиб келган шароитда ўзаро муносабатларни белгиловчи «17 май келишуви» имзоланди.

Ҳижрий 1412, милодий 1991-1992 йил Жазоирда фавқулодда ҳолат жорий қилинди.

Ҳижрий 1419, милодий 1998-1999 йил Ливан армияси қўмондони Эмил Лаҳуд президент Илёс Ҳаравий ўрнига президентлик ваколатини қабул қилди.

Шу йили Фаластин маъмурияти раҳбари Ёсир Арофат Ғазо халқаро аэропортини очди. Биринчи йўловчи рейс Мисрдан келди.

Ҳижрий 38, милодий 658-659 йил Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг набиралари Али ибн Ҳусайн Зайнул Обидийн туғилди.

Ҳижрий 311, милодий 923-924 йил олим ва табиб Абу Бакр Розий вафот этди.

Ҳижрий 1043, милодий 1633-1634 йил шомлик олим ва адиб Аҳмад ибн Али Сафурий вафот этди.

 

10:06 / 24-январь
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 4 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...