26 Рамазон 1447
Шаъбон ойининг 8 куни

Ҳижрий 1367 йил Миср, Сурия, Саудия Арабистони, Иордания, Ливан ва Ироқ Фаластиннинг босиб олинган ҳудудларидаги Исроил қўшинларига ҳужум қилди.

Ҳижрий 1375, бир неча курашлардан сўнг Тунис Франциядан ажралиб чиқиб, мустақиллигини эълон қилди. Фақат Бизерта (Бензерт) порти бундан мустасно. Бу жараёнда Ҳабиб Бурғиба Парижда Франция ҳукумати билан «жангсиз» музокаралар олиб борди. Натижада Франция баъзи имтиёзларни ўзида сақлаб қолди.

Ҳижрий 1393 йил Жазоирда «Қўшилмаслик ҳаракати» (Нон-Алигнед Мовемент)нинг 4-конференцияси очилди.

Ҳижрий 1395 йил ҳарбий тўнтариш чоғида Бангладеш президенти Мужиб Раҳмон суиқасд натижасида ҳалок бўлди.

Ҳижрий 1397 йил Миср ва Ливия ўртасидаги «Тўрт кунлик уруш» якунланди.

Ҳижрий 1399 йил АҚШ президенти Жимми Картер Афғонистонда совет ҳукмронлигига қарши мухолифларга яширин ёрдам беришни кўзда тутувчи битимни имзолади.

Ҳижрий 1404 йил Ливия етакчиси Муаммар Қаззофийга нисбатан муваффақиятсиз суиқасд бўлди.

Ҳижрий 1411 йил Ироқ оташкесимни тўхтатиш бўйича совет таклифини қабул қилди. АҚШ бу таклифни рад этди ва: агар Ироқ қўшинлари Кувайтдан 24 соат ичида чекинса, чекинаётган қўшинларга ҳужум қилмаслигини ваъда қилди.

Ҳижрий 1412 йил Кувайт давлати ва Буюк Британия мудофаа соҳасида Кувайт – Британия англашув меморандумини имзолади.

Ҳижрий 1348 йил кувайтлик савдогар ва Кувайтдаги биринчи Шуро кенгаши раиси Ҳамад Абдуллоҳ Сақр вафот этди.

Ҳижрий 1395 йил Бангладеш президенти Мужиб Раҳмон вафот этди.

 

10:16 / 27-январь
Аввалги мақола
Шаъбон ойининг 7 куни
Кейинги мақола
Рамазон ойининг 1 куни
Тарихда бугун
Рамазон ойининг 1 куни
Ҳижрий 2 йил, Рамазон рўзасини мусулмонлар тутган биринчи кун. Айрим ривоятларда Рамазон рўзаси ҳижрий 2 йил, шаъбон ойининг 1 душанба куни фарз қилинган дейилади.Ҳижрий 20 йил, Амирул-мўминин Умар и...
17:12 / 20-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойинг 26 куни
Ҳижрий 1255 йил, милодий 1839 йил Усмонлилар «Танзимат» фармонини чиқарди (давлатни ислоҳ қилиш йўлида).Ҳижрий 1374 йил, милодий 1955 йил Бандунг конференцияси (Индонезия) 29 та Осиё-Африка делегацияс...
15:19 / 15-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 25 куни
Ҳижрий 942 йил, милодий 1535 йил Усмонли садриазам Домод Иброҳим Пошо Франция билан имтиёзли шартнома (капитуляциялар)ни тузди. У Францияга ҳарбий-иқтисодий енгилликлар берди ва кейинроқ Усмонли флоти...
11:14 / 13-февраль Батафсил...
Тарихда бугун
Шаъбон ойининг 24 куни
Ҳижрий 13 йил, милодий 634 йил Мусанна ибн Ҳориса бошчилигидаги мусулмонлар сосоний форсларига қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди.Ҳижрий 137 йил милодий 754 йил Аббосийлар даъватини бошлаган қўмондон Аб...
16:43 / 12-февраль Батафсил...